• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Қатарда старт олган Осиё кубоги U23 1-тури доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Малайзияга қарши майдонга тушди.

Доҳадаги «Халифа» стадионида ўтган баҳсда Жасур Жалолиддинов 10-дақиқада пеналтидан ҳисобни очган бўлса, захирадан майдонга тушган Улуғбек Ҳошимов 83-дақиқада жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди – 2:0.

Шу тариқа, Темур Кападзе шогирдлари турнирни ғалаба билан бошлади. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Виетнам бугун Кувайтга қарши майдонга тушади. 

Осиё кубоги U23. 1-тур
Ўзбекистон U23 – Малайзия U23 – 2:0

Бош ҳакам: Аҳмад Файсал (Иордания)
Голлар: Жасур Жалолиддинов 10 пеналтидан, Улуғбек Ҳошимов 83.
Ўзбекистон: 1. Абдувоҳид Неъматов, 2. Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 10. Жасурбек Жалолиддинов (Иброҳим Ибрагимов, 74), 11. Отабек Жўрақўзиев (Ҳусайн Норчаев, 46), 13. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 15. Умарали Раҳмоналиев (Диёр Холматов, 63), 18. Алибек Давронов, 20. Русланбек Жиянов (Улуғбек Ҳошимов, 63), 22. Алишер Одилов, 23. Абдурауф Бўриев.
Малайзия: 16. Азим Ал Амин, 3. Убайдуллоҳ Шамсул, 5. Харит Ҳаиқал, 7. Муҳаири Ажмал (18. Дарил Шам, 70), 9. Алиф Извон (6. Нажмиддин Акмал, 46), 10. Луқман Ҳаким (22. Ҳақими Азим, 61), 12. Нооа Лаине, 14. Зикри Халили, 15. Фергус Тиерне, 17. Сяхир Башаҳ (4. Абу Халил,46) 19. Сафван Мазлан.

Ўхшаш янгиликлар