• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Молдованинг мамлакатимиздаги янги элчиси этиб тайинланган Валериу Кивердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

"Вазирликда Молдованинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Валериу Кивер жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм каналида. – Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Молдова алоқаларининг ҳозирги ҳолатини кўриб чиқдик ва келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олдик. Жаноб Элчига мамлакатимиздаги дипломатик фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги дипломатик муносабатлар бундан қарийб 30 йил аввал – 1994 йил 23 августда ўрнатилган.

Ўхшаш янгиликлар