• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва Мисрнинг "ElAraby" компанияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Унда Миср томонидан компания маркетинг менежери Марван Элкотт ва сотув ишлари менежери Ҳасан Аскар, Ўзбекистон томонидан "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси хорижий инвестициялар бошқармаси бош менежери Баҳодир Ғуломов, Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигининг инвестициялар бўйича менежери Жавоҳир Муҳаммаджонов ва элчихона вакили қатнашди.

Мулоқот чоғида "ElAraby" компанияси иштирокида Ўзбекистонда маиший электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Менежер Марван Элкотт компания электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш борасида Ўзбекистондаги турдош корхоналар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини маълум қилди. Миср томони Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳа истиқболли эканини таъкидлади.

"Бизда Ўзбекистон компаниялари билан биргаликда "Торнадо" ёрлиғи остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш истаги мавжуд", деди у.

Миср томони, шунингдек, ушбу лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун жорий йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтаган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида "ElAraby" компанияси вакиллари боришини тасдиқлади.

Ўхшаш янгиликлар