• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

2023 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳити кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар вақти-вақти билан Trading Economics ахборот порталида эълон қилинади.

Март ойида бизнес муҳити индекси февраль ойига нисбатан 4 пунктга ошиб, 60 пунктни ташкил этди, бу эса тадбиркорларнинг фаоллиги янада кенгайганидан далолат беради.

Қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасидаги ижобий динамика бизнес муҳитини яхшилашга сезиларли таъсир кўрсатди. Қишлоқ хўжалигида бизнес муҳити кўрсаткичи бир ой ичида 20 пунктга ошди, саноатда эса 2 пунктга ўсди.

Хизмат кўрсатиш соҳасида - корхоналарнинг тахминан 80% келгусида бизнеснинг ўсишини кутаётганганлигини билдирган.

Ўтган ойга нисбатан бизнеснинг ҳозирги ҳолати индекси 6 бандга кўтарилиб, 44 тага этди.

Бизнеснинг истиқболдаги кутилмалари индекси 2 банд ўсиб, 77 бандга етган.

Март ойида кутилмалардаги ижобий қарашларнинг сақланганлиги келгуси 3 ойда ҳам иқтисодий ривожланишдаги ижобий тенденция давом этишини билдиради.

Ўхшаш янгиликлар