• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19.1°C
Detail image

Марҳамат тумани ҳокими лавозимига Ўткирбек Маъмуров тайинланди.

Ўткирбек Маъмуров 1973 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 1997 йилда «К.Тимирзаев» номли Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги соҳаларида агроном, мудир, раис ўринбосари, раис, бошқарма бошлиғи ўринбосари каби лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига Фурқатбек Бўтахонов тайинланди. 

Фуркатбек Бўтахонов 1985 йилда Хўжаобод туманида туғилган. 2013 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида молия, электр таъминоти, иқтисодиёт, инвестиция ва аҳоли бандлигини таъминлаш соҳаларида ғазначи, ҳисобчи, бўлим бошлиғи, бош мутахассис ҳамда туман ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар