• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Erwan Technology Sdn. Bhd." ижрочи директори Ли Еоув Лунг билан учрашув ўтказди

Суҳбат давомида Ўзбекистонда мис хом-ашёсини қайта ишлаш, мамлакат энергетика тизимини модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятлари таъкидлаб ўтилди. Республикада хорижий инвесторларга берилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари тўғрисида батафсил маълумот берилди. 

Томонлар Ўзбекистонда мисни қайта ишлаш учун мавжуд хом ашё базаси, трансформаторлар, кичик турдаги маиший электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мамлакатимиз ҳудудларида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида мазкур йўналишларда аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида Малайзия компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

1993 йилда ташкил этилган "Erwan Technology Sdn. Bhd." компанияси «Erwan» инвестиция холдинги таркибига киради. Холдинг муҳандислик, минерал ресурслар ва қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва сотиш, нефть ва газ, электротехника маҳсулотлари, тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш каби 40 дан ортиқ соҳаларда фаолият юритаётган компанияларни бирлаштиради.

Ўхшаш янгиликлар