• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.1°C
Detail image

2024 йил февралида Литва Россиядан 1,95 миллион еврога 12,2 минг тонна ғалла сотиб олди, Литва ҳукумати олти ойлик танаффусдан сўнг харидни тиклади, деб ёзади “РИА Новости” Европа статистика хизмати маълумотларига таяниб.

Шунингдек, қиш охирида Латвия Россиядан 10 миллион еврога 58,8 минг тонна ғалла сотиб олиб, ўз импортини оширди. Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари февраль ойида 92,6 минг тонна Россия донини 16,9 миллион еврога сотиб олди.

Литва 2023 йил май ойида Россия ғалласини импорт қилишни тўхтатди. Охирги етказиб бериш шу йилнинг июль ойида амалга оширилган.

Март ойида Литва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Россия ва Белоруссиядан Европа Иттифоқига дон импортини тақиқлашга чақирди. Департамент Европа Комиссиясига тегишли мурожаат юборди ва унга Латвия, Эстония, Полша ва Чехия қишлоқ хўжалиги вазирлари қўшилди. Полша Европа Иттифоқини Россия ва Беларус маҳсулотларига тўлиқ тақиқ жорий этишга чақирди.

Ўхшаш янгиликлар