• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.1°C
Detail image

28 март куни соат 09:33 да Тошкент шаҳрида кучли шамол оқибатида 110 кВли «Л-К-Д» электр узатиш тармоғи 60 МВт қувват билан авариявий ўчди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бунинг натижасида Тошкент вилоятининг Пискент, Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларида истиқомат қилувчи 12 минг 550 та истеъмолчи, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда истеъмолчиларни бошқа манбалардан таъминлаш чоралари кўриляпти.

Соат 10:20 да Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 19-квартал, Хирмонтепа маҳалласида диаметри 50 мм бўлган паст босимли газ қувури катта дарахт шамол оқибатида илдизидан қўпорилиб тушгани боис узилган. Натижада ушбу ҳудуддаги 16 та кўп қаватли уйнинг 768 та хонадони табиий газдан вақтинча узилган.

Айни пайтда ноқулай об-ҳаво (қаттиқ шамол ва ёмғир) шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан ушбу носозликлар бартараф этилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар