• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасида демократик озчиликлар етакчиси Ҳаким Жеффриснинг айтишича, Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиши керак, жумладан, агар у мағлуб бўлса, можарога бевосита аралашишга мажбур бўлади. 

“Биз Украинанинг ютқазишига йўл қўя олмаймиз, чунки бу содир бўладиган бўлса, Америка нафақат бизнинг пулимиз, балки қўшинларимиз билан ҳам аралашишга мажбур бўлади”, - деди Жеффрис якшанба куни АҚШнинг CBS телеканалига берган интервьюсида. 

Жеффриснинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин СССРни қайта тиклашга интилмоқда. Украина ортидан Россия Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин шаклланган ва ҳозир НАТО таркибига кирган бошқа давлатларга таҳдид солади, деб ҳисоблайди у. 

"Путин қўшни Грузияга бостириб киришда тўхтамади; Қримнинг қўлга олиниши ортидан Украина шарқига интервенция бўлди. Шундай изчил тажовузни ҳисобга олиб, агар Владимир Путинга Украинада муваффақият қозонишига имкон берсак, у фақат Украинада тўхтаб қолишига ишонишимиз керакми? Албатта йўқ", - деб таъкидлади Жеффрис.

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ва Сенати Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни ўз ичига олган қонун лойиҳасини олти ойдан кўпроқ вақт давомида маъқуллай олмади, чунки Киевни қўллаб-қувватловчи демократлар ва тузатишлар киритишда туриб олган республикачилар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиқди. Натижада ягона қонун лойиҳаси бир неча қисмларга бўлиниб, ниҳоят апрель ойида қабул қилинди. Украина АҚШдан 61 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини олиши керак.

Ўхшаш янгиликлар