• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли ва истеъдодли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида, узоқ давом этган хасталикдан сўнг бу ёруғ оламни тарк этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди

Маълумот учун, Машраб Кимсанов "Водиллик келин", "Оловли йўллар", "Отамдан қолган далалар", «Масхарабоз», «Умид», «Зебузар», “Ҳаёт мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, "Сеҳрли қалпоқча", "Онагинам орзуси" каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор "Тоғлик куёв" фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.

Uzreport.news таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ўхшаш янгиликлар