• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида аҳоли пунктида қоидаларни бузиб тез ҳаракатланган ҳайдовчи икки нафар мактаб ўқувчисининг ўлимига сабаб бўлди.

Қайд этилишича, Бахмал туманида яшовчи 26 ёшли ҳайдовчи ўзига тегишли «Lacetti» машинаси билан туманнинг Оқтом маҳалласи ҳудудидан ўтган Ўсмат-Бахмал автомобиль йўлида қоидаларга зид равишда тезликни оширган.

Шунда у машина бошқарувини йўқотган ва йўл четидан мактабга кетаётган икки нафар ўқувчини уриб юборган. Оқибатда 5 ва 7-синфда ўқийдиган ўқувчилар оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

«Lacetti» болаларни уриб юборгач, йўлдан анча ичкарида бўлган қорамол билан тўқнашиб, уни ҳам босиб ўлдирган. Сўнг деворга урилиб тўхтаган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ тайёрлаган видеода ҳайдовчи соатига 70 км тезликда юриш белгиланган аҳоли пункти ичида соатига 100 км тезликда ҳаракатланиб келганини айтган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчи процессуал тарзда қамоққа олинган.

Ўхшаш янгиликлар