• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

Бугун, 21 ноябр куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи 2-тури доирасида Эронга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида Рамин Ризоян Эронни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 38-дақиқада Меҳди Таремининг голидан кейин Эрон ҳисобда икки тўп фарқи билан олдинда эди – 0:2.

Иккинчи бўлимда эса Ўзбекистон жонланди. 52-дақиқада Шомуродовнинг узатмасини Остон Ўрунов голга айлантириб, ҳисобни қисқартирди – 1:2. 83-дақиқада эса эндигина майдонга тушган Игор Сергеев мувозанатни тиклади – 2:2.

Шу тариқа, Ўзбекистон 14 йил ўтиб, Тошкентда Эрон билан яна дуранг қайд эта олди.

Эрон 4 очко билан гуруҳда пешқадамликни сақлаб қолди, Ўзбекистон ҳам шунча очко ва тўплар нисбатига кўра 2-ўринда бормоқда.

ЖЧ-2026 ва Осиё Кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи.

«E» гуруҳи. 2-тур. 21 ноябр
Ўзбекистон – Эрон – 2:2
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА)

Голлар: Остон Ўрунов 52, Игорь Сергеев 83 – Рамин Ризоиён 13, Меҳди Торемий 38.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Фаррух Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов (21.Игорь Сергеев, 82), 7.Отабек Шукуров, 9.Одилбек Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов (22.Аббос Файзуллаев, 62), 11.Остон Ўрунов, 14.Элдор Шомуродов, 15.Умарбек Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов.

Эрон: 1.Алиризо Бейронванд, 4.Шожа Халилзода, 5.Милод Муҳаммадий, 6.Саид Иззатуллоҳий, 9.Меҳди Торемий, 13.Ҳусайн Каънони, 14.Сомон Қуддус (18.Али Карими, 42), 16.Меҳди Туробий, 20.Сардор Озмун (15.Рўзбеҳ Чашмий, 75), 21.Муҳаммад Моҳеби (7.Меҳрдод Муҳаммадий, 75), 23.Рамин Ризоиён.

Ўхшаш янгиликлар