• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Ўзбекистонда давлатга тегишли бўлиб келган иссиқлик электр станцияларини босқичма-босқич хусусийлаштириш бошланади. Бу «Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорида кўзда тутилган

Қарорда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давактив ва Энергетика вазирлиги биргаликда 2024 йилнинг 1 июлига қадар жалб этиладиган консултант таклифи асосида «Иссиқлик электр станциялари» АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини ёхуд унинг такибидаги алоҳида иссиқлик электр станцияларини хусусийлаштириш белгиланган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йил 1 майдан электр энергияси ва табиий газ учун ижтимоий норма тизими жорий этилган ҳолда, нархларни эркинлаштириш бошланади. Мамлакатда 80 фоиздан кўпроқ электр ИЭСларда ишлаб чиқарилади, уларнинг босқичма-босқич хусусийлаштирилиши энергетика ислоҳотининг таркибий қисми бўлиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар