• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Исроил Рафаҳдаги эҳтимолий ҳарбий амалиёти олдидан тинч аҳолини эвакуация қилиш режалари ҳақида АҚШга маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press манбаларига таяниб хабар берди.

“Исроил шу ҳафта АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятини Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрида ўтказилиши мумкин бўлган операция олдидан фаластинлик тинч аҳолини эвакуация қилиш режаси ҳақида маълум қилди”, — дейилади агентлик баёнотида.

Анонимлик шарти билан гапирган манбаларнинг айтишича, Исроилнинг мазкур режаси АҚШ маъмуриятининг “Рафаҳдаги операцияни давом эттириш жуда кўп бегуноҳ тинч аҳолини хавф остига қўяди”, деган фикрини ўзгартирмаган.

Ўхшаш янгиликлар