• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати таъкидлашича, Исроил воситачиларнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини рад этган.

Пайшанба куни кечқурун Миср матбуоти манбаларга таяниб, Исроил ва ҲАМАС делегациялари икки кунлик музокаралардан сўнг Қоҳирани тарк этгани ҳақида хабар берди.

"ҲАМАС делегацияси Доҳага йўл олди. Исроил воситачилар томонидан тақдим этилган таклифни рад этди ва унга бир қанча асосий нуқталарда эътироз билдирди", - дейилади France-Press агентлиги хабарида.

Сешанба куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни давом эттириш учун ўз делегацияси Қоҳирага қайтиб келганини эълон қилди. Душанба куни ҲАМАС Миср ва Қатар воситачилари томонидан таклиф қилинган уч босқичли, 42 кунлик сулҳ шартларига рози бўлганини эълон қилди, жумладан, исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишдир. 

Сешанбага ўтар кечаси Исроил Мудофаа кучлари (IDF) қуруқликдаги қўшинлари аксилтеррор операцияси доирасида Рафаҳ шаҳрига кирди ва Исроил танклари Ғазо секторидан Рафаҳ назорат пунктини оператив назоратга олди. 20 нафар фаластинлик ўлдирилгани маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар