• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Исроил армияси шаҳарнинг шарқий қисмидаги аҳолини эвакуация қилишга чақирганидан бир неча соат ўтиб Рафаҳга ҳаво ҳужумларини бошлади. Бу ҳақда биринчи бўлиб AFP ўзининг шаҳардаги мухбирига таяниб хабар берди. Агентлик маълумотларига кўра, Исроилнинг зарбалари деярли тўхтовсиз ярим соат давом этган. Тез орада Исроил армияси шаҳарга зарба берганини ўзи ҳам тасдиқлади.

“ID ҳозирда Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳнинг шарқий қисмида ҲАМАС террорчилик нишонларига аниқ зарбалар бермоқда”, — дейилади Исроил мудофаа кучларининг Телеграм каналида.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху матбуот хизмати ҳам мамлакат ҳарбий вазирлар маҳкамаси Рафаҳда режалаштирилган ҳарбий операцияни давом эттиришга қарор қилганини маълум қилди. X ижтимоий тармоқларида эълон қилинган хабарда айтилишича, операция гаровга олинганларни озод қилишни тезлаштириш ва "бошқа уруш мақсадларига эришиш" учун ҲАМАСга ҳарбий босим ўтказишдан иборат.

6 май куни исроиллик ҳарбийлар кундузи Рафаҳнинг шарқий қисмида тинч аҳолини зудлик билан эвакуация қилишга чақирувчи варақалар тарқатди. Исроил шаҳарда ҳарбий операция ўтказиш ниятида, мамлакат расмийлари хорижий иттифоқчиларини бундан қайтармоқда. Рафаҳ Ғазо сектори бўйлаб 1,4 миллион қочқинни қабул қилмоқда.

Рафаҳга зарбалар берилгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлишидан бироз аввал Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида сулҳ тузиш таклифини қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди. АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби аввалроқ ҲАМАС билан келишув Рафаҳдаги операция бошланишини кечиктиришини айтган эди. Бироқ, Бенямин Нетаняху 30 апрель куни операция ҲАМАС билан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар натижасига боғлиқ эмаслигини айтди.

Ўхшаш янгиликлар