• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ўртасида “Рақамли инклюзив” лойиҳасини амалга ошириш учун $50 млн миқдорида имтиёзли кредит ажратиш бўйича келишув имзоланди

Яқинда Вашингтонда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Антонелла Бассани ва Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий молия вазирлиги раҳбари Жамшид Қўчқоров бозор ислоҳотларини амалга ошириш ва иқлим ўзгариши оқибатларига жавоб бериш бўйича ҳукумат стратегиясини муҳокама қилди.

Хусусан, молиялаштирилган лойиҳа рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва IT-хизматлари соҳасида янги иш ўринларини яратишга қаратилган.

Рақамли инклюзион ташаббуси доирасида IT Park 30 ёшгача бўлган қишлоқ ва чекка ҳудудлар аҳолиси учун тренинглар ташкил этади, шунингдек, IT-компанияларни жалб қилиш бўйича дастурларни ишга туширади.

Бундан ташқари, технологик компанияларнинг ҳудудий офисларини очишга ундаш учун 11 та ИТ-сервис марказлари ташкил этилади, улар ишчи кучини кенгайтириш учун моддий рағбатлантирилади.

Яна бир йўналиш — 9 минг нафар ёшларни IT-компанияларда иш билан таъминлаш, жумладан, 4,5 минг нафар аёл ва 360 нафар ногиронлиги бўлган шахс, 6,2 минг нафар фуқарони рақамли кўникмалар, мулоқот ва чет тиллари бўйича ўқитиш.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг IT-соҳасида қонунчилик базасини ишлаб чиқишни ҳам кўзда тутади.

Ўхшаш янгиликлар