• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Хоразм вилояти, Гурлан туманидаги 23-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Ф.С. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.

Қайд қилинишича, тарбиячи 6 май куни ишдан олинган. Аввалроқ, унинг болаларга тарсаки туширгани тасвирланган видеолавҳа ижтимоий тармоқда тарқалган эди.

Шунингдек, боланинг қўлига игна санчилгани ҳақидаги хабарлар бўйича ҳам суриштирув ўтказилган.

Аниқланишича, 5 ёшли Я.Х. бармоғи 17 апрель куни эҳтиётсизлик оқибатида боғча эшиги орасида қолиб кетган ва шикастланган. Ижтимоий тармоқда тарқалган фотосуратлар эса болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши вақтида олинган.

Боланинг онаси берган маълумотга кўра, бармоққа санчилган игна эмас, балки сим бўлиб, аслида тиббиёт ходими томонидан бармоқни тикиш мақсадида қўйилган. Ҳозир боланинг соғлиғи тўлиқ тиклангани таъкидланмоқда.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар