• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда "Қўшкўпирдаги болалар боғчасида бола калтакланди" деб номланган хабар тарқалди.

Мазкур ҳолатни Болалар омбудсмани ўрганмоқда.

Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 25 июль куни Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. 

Ҳозирда Қўшкўпир тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Етказилган жароҳат даражасини аниқлаш мақсадида 2021 йилда туғилган I.S. (қиз) га суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Бу борада қўшимча ахборот берилади.

Ўхшаш янгиликлар