• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан «Ўзенергоинспекция» ҳудудий бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Янгибозор тумани «Янгиёп» МФЙдаги хонадонда яшовчи J.T. ўз уйида 2 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 321 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Олмозор туман бўлими томонидан ДХХ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Намуна» МФЙдаги хонадонда яшовчи O.Sh. ўз уйида майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 65,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар