• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Хитой космик агентлиги 3 май куни Ойнинг кўп тадқиқ этилмаган томонига миссия юборди. Бу 2030 йилгача одамларни Ой юзасига олиб чиқиш мақсадининг бир қисми сифатида келгуси йилларда режалаштирилган учта миссиянинг биринчисидир, дея The Guardian хабар берди.

Change6 номли ушбу учувчисиз космик кема Хитойнинг Ойга одам юбориш дастурида катта қадам бўлди.

Бу миссия, шунингдек, АҚШда Хитойнинг кенгроқ геосиёсий мақсадлари юзасидан хавотирлар уйғотган. NASA энди бу рақобатни “янги космик пойга” дея атамоқда.

2007 йилда Change дастурининг биринчи миссияси орқали Хитой Ой тадқиқотлари бўйича сезиларли ютуқларга эришган ва АҚШ ҳамда Россия билан технологик тафовутни камайтирган.

Change6 миссияси Ерга тўғридан тўғри кўриниш имкониятига эга бўлмагани сабабли Ой орбитасида айланиб юрган янги ишга туширилган йўлдош орқали алоқа ўрнатишга таянади. Бу миссия, шунингдек, Ойнинг кўринмайдиган томонидан намуналарни тўплаш ва Ерга қайтаришга қаратилган.

Хитойнинг 2026 ва 2028 йиллардаги келгуси Change7 ва Change8 учувчисиз миссиялари ҳам ушбу янги сунъий йўлдош ёрдамида олиб борилади, уларда Хитой сув излаб Ойнинг Жанубий қутбини ўрганади.

Ўхшаш янгиликлар