• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Германия ички ишлар вазири Ненси Фезернинг айтишича, Германия ҳукумати Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари фонида фуқаролик мудофаасини молиялаштиришни ошириши керак. Унинг фикрича, огоҳлантириш тизимлари ва замонавий вертолётларга кўпроқ сармоя киритиш керак. Фезернинг сўзларини Zeit газетаси келтирмоқда.

Ненси Фезер Украина можароси дунёда, жумладан, Европа Иттифоқи ва НАТО мамлакатларида хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни ўзгартирганини таъкидлади. 

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери киберҳужумлар, жосуслик ва дезинформациялар тарқалиши хавфи кескин ошган. Шу сабабли, Германия нафақат “ҳарбий тийиб туриш” устида, балки фуқароларни ҳимоя қилиш бўйича ҳам ишлаши керак.

Германия конституциясини ҳимоя қилиш федерал идораси раҳбари Томас Холденванг аввалроқ Россия таҳдиди ҳақида гапирган эди. 24 апрель куни Холденванг Россия “доимий” немис манфаатларига зарар етказадиган жосуслик фаолиятини олиб боришини айтди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат кескин вазиятлар юзага келганда хавфсизлик чораларини кўришга тайёр бўлиши керак.

Фезернинг айтишича, Германия Ички ишлар вазирлиги ва унга бўйсунувчи органлар ҳозирда шундай хавф муносабати билан ҳарбий ва фуқаролик мудофааси режаси устида ишламоқда.

Ўхшаш янгиликлар