• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Филиппиннинг Негрос Ориэнтал провинциясидаги фестивалда қатнашган 45 га яқин раққоса ва томошабинлар ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли ҳушдан кетишди. Бу ҳақда Филиппин ахборот агентлиги (PNА) мансабдор шахсга таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, фестивалга ташриф буюрганларнинг кўпчилиги рақс дастури бошланишидан олдин иссиқ ҳаво туфайли ўзини ёмон ҳис қилган ва шундан сўнг ҳушдан кетишни бошлаган. 

Қайд этилишича, барча жабрланганларга тез ёрдам кўрсатилган.

Шу ҳафта бошида Филиппинда ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво кузатилди. Айрим провинцияларда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 47 даражагача кўтарилиб, мактабларда дарслар тўхташига сабаб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар