• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда "Фарғонада чумчуқлар пишириладиган кафе пайдо бўлибди" мавзусида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилоят Экология бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Хабарга кўра Бувайда туман бўлими Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғоннинг "Додҳо" МФЙда жойлашган ошхонада  ўрганиш назорат ишлари олиб борилди.

Ўрганишларда Фарғона вилоятининг Бувайда туманида жойлашган «Чумчуқ Додҳо» номи билан фаолият олиб бораётган ошхона асосан қиш фаслида фаолият юритган бўлиб, Instagram тармоғига жойланган мазкур эълон 2023 йилнинг охирги ойларида қўйилгани маълум бўлди.  

Ишчи гуруҳ ходимлари ва давлат  инспекторлари ошхонани кўздан кечиришганда, ғоз ва курка парранда гўшти махсулотлари бор бўлиб, чумчуқ қуши  ва унинг гўшти йўқлиги аниқланди.

"Ҳозирда ҳудудга кунлик экологик назорат ўрнатилган бўлиб,  ошхона ходимларига тегишли тавсиялар берилган ҳолда тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилганини маълум қиламиз", дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар