• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Фарғона вилояти Бешариқ туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Uzreport.news'га маълум қилди.

Қайд этилишича, 1 март куни Бешарик тумани Ободон кўчасида яшаган 1973 йилда туғилган эркак ва унинг икки нафар (12 ёшли қизи ва 11 ёшли ўғли) фарзанди яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб вафот этган.

“Кўздан кечириш давомида марҳумлар истиқомат қилган хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилгани аниқланган”, — дейилади хабарда.

Ҳозирда марҳумларнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар