• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан тушган маблағларни Украинага ҳарбий ёрдамни молиялаштириш учун ишлатишга қарор қилишда яна бир қадам ташлади. 8 май, чоршанба куни ЕИ мамлакатлари элчилари Брюсселдаги йиғилишда бир неча ҳафта давом этган маслаҳатлашувлар якунларига кўра, тегишли режа бўйича келишиб олдилар, дея маълум қилди Европа Иттифоқи Кенгашидаги Бельгия раислиги.

Хабарда айтилишича, Россия Федерациясининг блокланган активларидан даромад олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар бўйича принципиал келишувга эришилган. Бу пул Россия ҳарбий ҳужуми нишонига айланган Украинани қайта тиклашни қўллаб-қувватлаш ҳамда бу давлат мудофаасига сарфланади. Бундан ташқари, жорий йилнинг ўзида бу миқдор 3 миллиард еврогача етиши мумкин.

Ушбу режа бўйича музокаралар, шу жумладан Австрия ва бошқа бир қатор давлатлар қурол ва ўқ-дориларни тўғридан тўғри етказиб беришда иштирок этишдан бош тортганлиги сабабли чўзилди. Бу давлатлар илтимосига кўра, Россия даромадининг бир қисми бошқа турдаги ёрдамга йўналтирилиши ҳақида келишувга эришилди, деб хабар беради дпа.

Еврокомиссия маълумотларига кўра, ЕИ Россия Марказий банкининг умумий қиймати 210 миллиард еврога яқин активларини музлатиб қўйган. Бельгияда жойлашган Эурослеар депозитарийси 2023 йилда бу пулдан 4,4 миллиард евро фоиз даромад олганини айтди. 

Ўхшаш янгиликлар