• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

АҚШ Конгресси геноцид қотилни қандай олқишлаганига бутун дунё гувоҳ бўлди, деди Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўған Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси ва Сенати аъзолари олдидаги нутқини шарҳлар экан.

“Инсониятга хизмат қилаётганларни олқишлаш керак. Вакиллар палатаси 40 мингга яқин болалар, аёллар ва қарияларни йўқ қилган шахсни олқишлади”, — деди Туркия раҳбари.

Эрдоған “дунёга демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳақида маърузалар ўқиётганлар замонамиз Гитлерини заррача уялмасдан улуғлаётганини” таъкидлади.

Шунингдек, у АҚШ Конгрессидаги нутқи чоғида “қўлида 150 минг ғазолик қони бўлган қотил (Нетаняҳу)” учун қилинган қарсакларни “ақл тутилиши” деб атади.

Туркия Президенти яна бир бор қайта ташкил этилиши керак бўлган халқаро тизим зарурлигини таъкидлади.

“Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонган давлатларнинг иқтисодий, сиёсий, ҳарбий ва дипломатик манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида шаклланган глобал тизим эскира бошлади”, — деди сиёсатчи.

Ўхшаш янгиликлар