• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20.9°C
Detail image

Эквадор мамлакатнинг собиқ бош вазир ўринбосари Хорхе Гласга берилган бошпана муносабати билан “бир қатор халқаро мажбуриятларни бузгани” учун Гаагадаги Халқаро судга Мексикага қарши даъво аризаси берди. Бу ҳақда Эквадор ТИВнинг Х (собиқ Twitter)да эълон қилинган баёнотида айтилади.

“Бугун Эквадор бир қатор халқаро мажбуриятларни бузгани учун Мексикага қарши Гаагадаги Халқаро судга даъво аризаси билан мурожаат қилди”, — дейилади ҳужжатда.

Эквадор ҳукумати судни, хусусан, вазиятга ойдинлик киритиш ва “Мексика Қўшма Штатлари бошқа давлатнинг ички ишларига аралашмаслик, дипломатик ваколатхона биноларидан тўғри фойдаланиш бўйича халқаро мажбуриятларини бажармаганлигини эълон қилишга чақирди. 

Шунингдек, Мексика, Эквадорнинг даъво аризасида таъкидланганидек, "бошқа давлатда суд ва тергов остида бўлган шахсларга сиёсий бошпана бериш ва уларни маҳаллий ҳокимиятларга топширмаслик нуқтаи назаридан ўз мажбуриятларини бажармади". 

Шунинг учун Эквадор судни "Мексика расмийларига ноқонуний халқаро ҳаракатларининг ҳуқуқий оқибатларини баҳолаш ва тушунтиришга" чақирди.

Аввалроқ, Мексика Гаагадаги Халқаро судга Эквадорга қарши даъво аризаси билан Китони БМТдан чиқариб юборишни ва шунингдек, "халқаро мажбуриятларни бузганлиги сабабли етказилган зарар учун" айбдор деб топилишини талаб қилган эди.

5 апрель куни Мексика расмийлари Мексиканинг Китодаги элчихонаси ҳудудида яшириниб юрган Эквадор собиқ вице-президенти Хорхе Гласга сиёсий бошпана берилганини эълон қилди. Сиёсатчи коррупция ишида айбланмоқда. Аввалроқ, дипломатик миссия Гласни ҳибсга олиш учун полицияни ўз ҳудудига киритишдан бош тортган эди. Ўша куни кечқурун Эквадор полицияси Мексиканинг Китодаги элчихонасига бостириб кириб, Гласни ҳибсга олди. Мексика ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, ҳужум пайтида дипломатлар жароҳатланган.

Ўхшаш янгиликлар