• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +29°C
Detail image

БААнинг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида Хитой, Япония ва Ҳиндистон жамоаларидан кейин тўртинчи ўринни эгаллади. 

Мусобақада шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимизни эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:

Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш)
Барно Сайфуллаева (баландликка сакраш)
Нодир Норбоев (кўпкураш)
Жонбиби Ҳукмова (400 метр)

Кумуш медаль:

Дилшода Усмонова (3000 метр, стипл-чез)

Бронза медаль:

Эмилия Рудина (баландликка сакраш)
Машҳура Соибова (3000 метр, стипл-чез). 

Ўхшаш янгиликлар