• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Дубай ҳукумати шаҳарнинг жанубий қисмида жойлашган Ал Мактум халқаро аэропортида янги йўловчи терминали қурилиши учун 128 миллиард дирҳам (34,8 миллиард доллар) ажратади. Бу ҳақда Дубай ҳукмдори, БАА бош вазири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум маълум қилди.

"Бугун биз Ал-Мактум халқаро аэропортида янги йўловчи терминали лойиҳасини маъқулладик ва Дубай авиация корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган стратегия доирасида 128 миллиард дирҳам қийматидаги бино қурилишини бошлашга буйруқ бердик", — деб ёзди БАА бош вазири.

Унинг сўзларига кўра, аэропорт йилига 260 миллиондан ортиқ йўловчи ташиш имкониятига эга бўлган дунёдаги энг йирик аэропортлардан бирига айланади. 400 та самолётни сиғдира оладиган янгиланган транспорт маркази бешта параллель учиш-қўниш йўлаги билан жиҳозланиши кутилмоқда.

"У ҳозирги Дубай халқаро аэропортидан беш баравар катта бўлади. Яқин йилларда Дубай халқаро аэропортининг барча операциялари унга ўтказилади", - дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар