• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Бухоро вилояти Экология бошқармаси Қоракўл ва Пешкў  туман инспексияси инспекторлари томонидан чўл ҳудудида  назорат рейд тадбири ўтказилди.

Олиб борилган рейд тадбирлари давомида, Қоракўл туманидан 46 нафар фуқаро ва Пешкў туманидан 2 нафар одам овчилик йўлланмасини олмай туриб ов қилаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан 6 нафар  ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига 3 400 000  сўмдан  жаримага белгиланди.

Маълумот учун, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномани, овчилик йўлланмасини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасини) ёнида олиб юриши қонун билан белгилаб қўйилган.

Ўхшаш янгиликлар