• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

30 апрель куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва БААнинг “Vision Invest” компанияси президенти ва бош директори Омар Н. Ал-Миданий ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда, жумладан, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, компания вакиллари Ўзбекистон президентининг 2023 йил 31 майдаги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вазирлик олдига қўйилган мақсад ва устувор вазифалар билан таништирилди.

Учрашув давомида маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш даражасини оширишда чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини сезиларли даражада ошириш, халқаро стандартларга мослаштириш, чиқиндиларни полигонларда тўпланишининг олдини олиш, атроф-муҳитга салбий таъсирни минималлаштириш, “ноль чиқинди” тамойилини амалга ошириш ва айланма иқтисодиётни ривожлантиришнинг аҳамияти юқори эканлиги қайд этилди.

Учрашув якунида хавфли чиқиндиларни бошқариш соҳасида қўшма истиқболли инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, атроф-муҳитни ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш мақсадида сув ресурсларини тозалаш бўйича келишувларга эришилди.

Ўхшаш янгиликлар