• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16.1°C
Detail image

Исроил армиясининг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида ўтказиши мумкин бўлган қуруқликдаги операцияси тинч аҳоли орасида янада кўпроқ азоб ва ўлимга олиб келади. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг (UNRWA) Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида айтилади.

"Исроилнинг Рафаҳга ҳужуми бундан ҳам кўпроқ тинч аҳолининг жабрланиши ва ҳалок бўлишини англатади", - дейди ташкилот.

Агентликнинг таъкидлашича, UNRWA имкон қадар Рафаҳда бўлиб туради ва одамларга ҳаётни сақлаб қолиш учун ёрдам беришда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрта тонгда Исроил армияси Рафаҳнинг баъзи шарқий маҳаллаларидан аҳоли эвакуация қилинишини эълон қилди. Фаластинликларга Ал-Маваси ва Хон Юнус шаҳарларидаги “гуманитар зоналар”га кўчиб ўтиш таклиф қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, Рафаҳ ва унинг атрофида 1,5 миллионга яқин фаластинлик бошпана топган.

Ўхшаш янгиликлар