• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси Исроил расмийларининг Al Jazeera телеканалини мамлакатда кўрсатишини тақиқлаш ҳақидаги қарорини танқид қилди. Ташкилот ушбу тақиқни бекор қилиш чақириғини эълон қилди. БМТ Бош котиби вакили Стефан Дюжаррик РИА Новости билан суҳбатда ташкилот ОАВ эркинлигини чекловчи ҳар қандай қарорга қарши эканлигини маълум қилди.

“Биз ҳукуматнинг Исроилдаги Al Jazeera телеканалини ёпиш қароридан афсусдамиз. Эркин ва мустақил оммавий ахборот воситалари шаффофлик ва жавобгарликни таъминлаш учун зарурдир. Сўз эркинлиги инсоннинг асосий ҳуқуқидир. Биз ҳукуматни тақиқни бекор қилишга чақирамиз”, — дейилади БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси баёнотида.

Жаноб Дюжаррикнинг сўзларига кўра, БМТ "матбуот эркинлигидан узоқлашишга қаратилган ҳар қандай қарорга кескин қарши".

Эслатиб ўтамиз, 5 май куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳукумат Al Jazeera телеканалини мамлакатда кўрсатишни тақиқлашга қарор қилганини маълум қилди. Эндиликда телеканалнинг Қуддусдаги офиси ёпилади, трансляция ускуналари тортиб олинади ва канал веб-сайтига кириш блокланади. Эшиттириш тақиқлангани ҳақидаги хабарлардан кўп ўтмай, телеканалнинг Қуддусдаги офисида тинтувлар ўтказилди. 

Times of Israel газетасининг хабар беришича, полиция журналистларнинг жиҳозлари ва мобил телефонларини тортиб олган. Al Jazeera адвокатлари эшиттиришни тақиқлаш қарори устидан шикоят қилишга тайёрланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар