• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Охирги олти ойда Ғазо секторида ҳалок бўлган болалар сони дунё бўйлаб сўнгги тўрт йилдаги можароларда ҳалок бўлган болалар сонидан ошиб кетди, дея маълум қилди БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва ишлар агентлиги (UNRWA) Бош комиссари. 

Унинг таъкидлашича, уруш шароитида аниқ маълумотларни олиш жуда қийин, аммо ҳатто Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги келтирган рақамлар (октябрь ойидан бери 34 мингдан ортиқ тинч аҳоли ўлими) «ҳайратланарли». “Олти ой ичида 30 мингдан ортиқ одам вафот этгани мисли кўрилмаган ҳолат. Ўлганлар орасида 13 минг бола борлигини биламиз. Биз биламизки, олти ой ичида Ғазода сўнгги тўрт йил ичида содир бўлган барча можаролардан кўра кўпроқ болалар ҳалок бўлган”, — деди Лаззарини.

34 минг рақам оширилмаган деб ишонч билан айтиш мумкинми, деган саволга жавобан у бу маълумотларни “албатта, ҳалок бўлганлар миқёси ва сонига мос келади” деб атади. “Аммо бу рақам вайроналар остида қолганларнинг ҳаммасини қамраб олишига ҳам ишончим комил эмас, чунки аксарият ҳолларда қурбонлар сони тиббий муассасаларга хабар қилинади. Шунинг учун, айтаманки, тақдим этилган маълумотлар, афсуски, ҳақиқатга яқин бўлиши мумкин. Ҳақиқатда ўлганлар сони бундан ҳам кўпроқ ёки номутаносиб равишда юқори бўлиши мумкин. Булар бўрттирилган рақамлар, деб ўйламайман”, — деди БМТ агентлиги раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар