• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.9°C
Detail image

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича матбуот анжумани ўтказди

Унда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов биринчи чоракда кирувчи пул ўтказмалари миқдори 2,5 млрд долларни ташкил этгани ҳақида айтиб ўтди. 

"Ўзбекистон эҳтимолий санкциялар қўлланилиши мумкин бўлган давлатлар қаторида бўлгани потенциал инвесторларнинг хусусийлаштирилаётган банкларга нисбатан қизиқиши ва иштиёқини камайтираётган бўлиши мумкин. 

Муҳокама этилаётган лойиҳага кўра, давлат ипотека кредити бўйича фоиз шартларини бирламчи бозордаги барча ипотека маҳсулотларига ҳам қўлланилиши мумкин. Бу ипотека кредитлари бўйича ставкаларини пасайишига олиб келади. 

Биринчи чоракда кирувчи пул ўтказмалари миқдори 2,5 млрд долларни ташкил этди, Росссиянинг улуши 68%гача тушган.

Ўтган йилнинг биринчи чорагида кирувчи пул ўтказмалари 2,3 млрд доллардан иборат бўлган", - дея таъкидлади Мамаризо Нурмуродов.

Ўхшаш янгиликлар