• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Испания фуқаролик гвардияси Барселона порти ва Европанинг бошқа бандаргоҳлари орқали катта миқдорда кокаин олиб келаётган халқаро жиноий гуруҳ фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда қироллик ҳуқуқ-тартибот идоралари матбуот хизмати хабарида айтилади.

Уларнинг маълумотларига кўра, полиция 2023 йилда Парагвайдан пойтахтга контейнерлар гуруч ташиган испан компаниясига қарши тергов бошлаган. Текширувлардан бирида фуқаролик гвардияси гуруч қоплари орасига яширилган 4 тоннадан ортиқ кокаинни аниқлади. Бу шу кунгача Барселона портида олиб қўйилган ушбу дорининг энг катта юки.

Қайд этилишича, операция давомида гуруҳнинг 10 нафар аъзоси қўлга олинган. Тергов доирасида Парагвай полицияси тахминан 3,3 тонна кокаинни ҳам қўлга олди. Бундан ташқари, полиция март ойида Буюк Британияда 2,1 тонна гиёҳванд моддаларни мусодара қилди.

Ўхшаш янгиликлар