• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Ироқ қаршилик кучлари пайшанба куни қанотли ракеталардан фойдаланган ҳолда Исроилга бир неча ҳужум уюштирди, дея хабар бермоқда Arab News манбаси.

Манбанинг Reuters агентлигига айтишича, ҳужум бир нечта Арқуб қанотли ракеталари ёрдамида амалга оширилган ва биринчи марта Исроилнинг Тел-Авив шаҳрига қаратилган.

Ироқдаги қаршилик ҳаракати 7 октябрда Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш бошланганидан буён олти ойдан кўпроқ вақт мобайнида Ироқ ва Суриядаги АҚШ кучларига, шунингдек, Исроилдаги нишонларга ўнлаб ракета ва учувчисиз самолётлар зарбалари берганини даъво қилди. Исроил бу маълумотга ошкора изоҳ бермаган. 

Ўхшаш янгиликлар