• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23.1°C
Detail image

Адлиячилар оромгоҳи қимматбаҳо спиртли ичимликлар сотиб олгани ҳақида “Ревизор” Telegram канали материал эълон қилган эди. Ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги ахборот хизмати изоҳ берди.

“Ревизор”нинг ёзишича, махсус ахборот порталга 2023 йил 6 апрель куни жойлаштирилган давлат харидига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Конвенцион марказ”  давлат муассаси томонидан жами 207 млн 260 минг сўмга чет элда ишлаб чиқарилган спиртли ичимликлар (вино, ароқ, виски, ликер, мартини, ром, бренди ва ҳоказолар) харид қилинган.

Жумладан, 15 млн 410 минг сўмга 46 дона “Jack Daniel’s Old №7” (АҚШ; виски; 0,7 л.; нархи - 335 минг сўм), 24 млн сўмга 60 дона “Водка Онегин” (Россия; ароқ; 0,7 л.; нархи- 400 минг сўм), 8 млн 400 минг сўмга 24 дона “Kingston 62 white” (Ямайка; ром; 1,0 л.; нархи - 350 минг сўм), 7 млн сўмга 24 дона “Riserva Speciale Rubino” (Италия; мартини; 0,7 л.; нархи - 292 минг сўм), 8 млн 880 минг сўмга 24 дона “Campаri” (Италия; ликер; 0,7 л.; нархи - 370 минг сўм) ва шу каби бир қанча “импортний” алкоголли маҳсулотлар харид қилинганини кўришимиз мумкин, —дейилади хабарда.

Адлия вазирлигига тегишли “Конвенцион марказ” ДМ — Бўстонлиқ тумани “Хумсон” МФЙда жойлашган “Олмос” дам олиш маскани ҳисобланади.  Унда Адлия вазирлиги тизимидаги ходимлар ва уларнинг оила аъзолари дам олиши ташкил қилинган.

Ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, “Конвенцион марказ” давлат муассасаси ўз уставига мувофиқ юклатилган вазифалардан ташқари, аҳоли ва хорижий сайёҳларга сифатли умумий овқатланиш, бар ва ресторан хизматларини ҳам кўрсатади.

“Ижтимоий тармоқларда ёритилган спиртли ичимликларни сотиб олиш юзасидан шартнома тузилганлиги масаласи бўйича Camphir Distribution Cо МЧЖ билан республика товар хом ашё биржасининг электрон портали (xarid.uzex.uz) орқали тузилган 2023 йил 27 февралдаги 57-сон шартнома 2023 йил 6 апрелда бекор қилинган ҳамда спиртли ичимликлар хариди амалга оширилмаган”, — дея изоҳ берган вазирлик.

Ўхшаш янгиликлар