• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.1°C
Detail image

АҚШ Савдо вазирлиги баёнотида айтилишича, Қўшма Штатлар ўқотар қурол ва ўқ-дорилар экспортини "юқори хавфли" давлатларга, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга экспорт қилиш тартибини кучайтирмоқда.

Унга кўра, департаментнинг Саноат ва хавфсизлик бюроси "ўз юрисдикцияси остидаги ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар ва тегишли қисмларни экспорт қилиш бўйича чора-тадбирларига ўзгартиришлар киритувчи низом"ни эълон қилди.

Қарор нодавлат ташкилотлар экспортига тегишли. Чекловларга дучор бўладиган “юқори хавфли” давлатлар рўйхатига 36 та давлат, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон киради.

Ушбу янгиликлар доирасида бошқарма қурол экспорти лицензияларининг амал қилиш муддатини ҳам тўрт йилдан бир йилгача қисқартирмоқда. Қайд этилишича, ўзгаришлар Америка қуроллари қўлланилган ҳолда дунё минтақаларида беқарорликнинг кучайиши хавфини камайтиришга қаратилган.

Регламент май ойи охирида кучга киради.

Ўхшаш янгиликлар