• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Яқин Шарқда бўлган АҚШ Давлат котиби Блинкен Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Исроил расмийларининг сулҳ ва гаровга олинганларни озод қилиш шартлари бўйича "ажабланарли даражада сахий" таклифига рози бўлишига умид билдирди.

Блинкен бу ҳақда ҲАМАС делегацияси Қоҳирада бўлиб ўтган музокараларда Миср ва Қатар воситачилари билан Исроил таклифларини муҳокама қилганидан кейин маълум қилди.

Блинкен Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форуми йиғилиши чоғида “ҲАМАС Исроилдан ақл бовар қилмайдиган даражада саховатли таклиф олди”, деди. "Айни дамда ғазоликларни тинчликка эришишдан ажратиб турадиган ягона нарса - ҲАМАС". "Улар қарор қабул қилишлари керак - ва буни тезда амалга ошириш керак. Умид қиламанки, улар тўғри қарор қабул қилади”, — дея қўшимча қилди АҚШ Давлат департаменти раҳбари.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокараларда воситачилик қилган Миср ташқи ишлар вазири Самеҳ Шоукри ҳам келишувга умид билдирди. “Таклифда ҳар икки томоннинг позицияси инобатга олинган”, — дея қўшимча қилди Миср ТИВ раҳбари. "Икки томоннинг қарорларига таъсир қиладиган омиллар мавжуд, аммо умид қиламанки, ҳар бир киши қўлидан келганча ҳаракат қилади".

Ўхшаш янгиликлар