• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23.1°C
Detail image

Эрон Буюк Британия Мудофаа вазири Грант Шеппс ва Кипрдаги Акротири авиабазасини санкциялар рўйхатига киритди. Шунингдек, Британия қуролли кучлари бошлиқлари, ҳаво базаси қўмондонлари ва уч компанияга нисбатан ҳам санкциялар жорий этилган. Бу қарорга Эрон "тинчлик ва хавфсизликка қарши террорчилик ҳаракатларини" тарғиб қилиш деб талқин қилган Буюк Британиянинг Исроилни қўллаб-қувватлагани сабаб бўлди.

“Эрон Ислом Республикаси Британия режими ва зикр этилган шахсларнинг сионистик режим томонидан содир этилган террорчилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини қоралайди. Уларни Британия расмийларининг терроризмга қарши кураш бўйича халқаро мажбуриятларини бузиш деб ҳисоблайди ва Буюк Британиянинг хатти-ҳаракатлари БМТ Низомидаги халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларини очиқдан-очиқ бузиш эканлигини маълум қилади”, — дейилади ТИВ баёнотида. Буҳақда Tasnim агентлиги хабар бермоқда.

Санкциялар Британиянинг HMS Diamond эсминетси, унинг қўмондони Питер Эванс, шунингдек,  HMS Richmond фрегати қўмондони Ричард Кемпга нисбатан жорий қилинган. Лондон баёнотига кўра, кемалар Яман ҳусийларининг ҳужумлари муносабати билан Қизил денгизда навигация хавфсизлигини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия апрель ойида Эронга қарши санкциялар киритишда АҚШга қўшилган. Улар орасида Мудофаа вазири Муҳаммад Ризо Аштианий, Қуролли кучлар Бош штаби ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси денгиз кучлари ҳам бор эди.

Ўхшаш янгиликлар