• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Бугун кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Куннинг биринчи ярмида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий вилоятларида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Хоразм, Бухоро вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар