• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.1°C
Detail image

2 июнь куни Доҳа – Тошкент ҳаво қатнови йўлга қўйилади

Тўғридан-тўғри қатнов орқали ўзаро туристлар оқими тезлашади, икки томонлама савдо кўлами кенгаяди.

Президент Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди

Бугун давлат раҳбари президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Ўзбекистон 3 ойда хорижга 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган

Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 72,5 % га ёки 157,7 минг тоннага кўпайган.

Ўзбекистонликлар Volkswagen ва Volvo компанияларига ишга таклиф этилмоқда

Ойлик маош 1200 евродан 2400 еврогача.

Бошланган иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» хизмати Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 29-30 апрель ва 1-3 май кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ўзбекистонда савдо соҳасидаги корхоналар уч ойда 6 трлн сўмга яқин солиқ тўлади

2024 йил январь-март ойларида савдо фаолияти билан шуғулланувчи 149 544 та юридик шахс томонидан 5,9 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.

Жомбой туманидан V-VIII асрларга оид Кабудан шаҳри қолдиқлари топилди

Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти, Берлин-Бранденбург Фанлар академияси ва Япониянинг Киота санъат университети олимлари ҳамкорлигида Жомбой туманидаги Мингтепа ёдгорлигида олиб борилаётган археологик ўрганишлар натижасида V-VIII асрларга оид Кабудан шаҳри қолдиқлари топилди.

Дин ишлари бўйича қўмита ҳажга борувчиларга огоҳлантириш билан чиқди

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “Фалон фирма билан ҳаж қилинг!”, “Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!”, “Ҳаж учун ярим нархни тўланг!” каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар кўпаймоқда. Қўмитанинг билдиришича, айримлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан ҳаж қилишни ваъда қилмоқда, бунинг мутлақо имкони йўқ.

Шавкат Мирзиёевга Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича ахборот берилди

Давлат раҳбари форумни юқори даражада ташкиллаштириш, ҳар бир тармоқ ва ҳудуднинг инвестициявий салоҳиятини тўла намоён этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Фахриддин Бобоев "Ангрен” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори этиб тайинланди

Фахриддин Бобоев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси ҳамда бир қатор раҳбар лавозимларда ишлаган.

Тошкентда "Она уйи" ижтимоий маркази очилади

“Она уйи” лойиҳаси доирасида марказда яшовчи оналарни касбий тайёрлаш дастури амалга оширилади.

2024 йилда Ўзбекистондан кўчиб кетган аҳоли сони маълум қилинди

Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистондан кўчиб кетган аҳоли сони 58,2 минг нафарни ташкил этди.

Самарқандда иккита иссиқхона тизимга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Самарқандда Орол денгизига бағишланган кўргазма очилди

“Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети қошидаги “Арт Резиденция”да “Қумдаги излар” номли кўргазма очилди. У июль ойигача давом этади.

Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди

Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, жами 7 та медални қўлга киритди.

Январь-март ойларида умумий овқатланиш корхоналари 259 млрд сўмга яқин солиқ тўлади

Жорий йил И чоракда умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 214 та юридик шахс томонидан 258,9 млрд сўм солиқ тўланган.

Мирас Тлеумуратов Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармасининг Инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорлар билан ишлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш шўбаси раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.

Ўхшаш янгиликлар