• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17.1°C
Detail image

«Афросиёб» электропоезди чипталари нархи оширилади

2024 йил 15 майдан бошлаб, юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоезди чипталари нархи эконом класс учун 20 фоизга, бизнес класс учун 30 фоизга, VIP класс учун 40 фоизга оширилади.

"Биз курсни прогноз қилмаймиз, биз курсга таъсир қиладиган омилларга шарҳ берамиз" - Мамаризо Нурмуродов

Марказий банк раиси Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилаётганига изоҳ берди. "Доллар курсининг ошишига асосий сабаб валютага бўлган талаб ошиши (И чоракда 17 фоизга ошган). Буни ҳаммасини импортга боғлай олмаймиз. Мисол учун ташқи қарзлар бўйича тўловлар ҳам бор", - дея қайд этиб ўтди у.

Экопартия вакиллари «Дўстлик» боғи бўйича ҳокимликка депутатлик сўрови юборади

"Ўзбекистон Экологик партияси ҳар қандай қурилиш ва реконструкция ишлари атроф-муҳитга ва дарахтларга зарар етказмаслик, яшил ҳудудлар камайишига йўл қўймаслик ва жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши лозим, деб ҳисоблайди ҳамда фуқароларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига депутатлик сўровини юборади", - дейилади партия муносабатида.

«Ғишткўприк» чегара божхона постида кузатилаётган тирбандликлар юзасидан маълумот берилди

Божхона бошқармаси вақтинчалик юзага келаётган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраган.

"Анъанавий давлатлардан пул ўтказмалари қисқариши давом этмоқда. Бошқа мамлакатлардан келаётган пул ўтказмаларининг эса ошиши кузатилмоқда" - Марказий банк раиси

"Инвестицияларнинг ошиши ва ўтган йилги бир марталик ўсишдан кейин барқарорлашган импортнинг мақбуллашиши ҳисобига миллий валюта курсига босимлар юмшаши кутилмоқда. Асосий ставка ва пул бозоридаги ставкаларнинг корреляцияси ошиб бормоқда, боғлиқлик 0,9 коэффициентгача кўтарилган", - дея таъкидлади Мамаризо Нурмуродов.

Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига хусусий сектор жалб этилади

“Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда март ойида тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 0,2 фоизга ошди

Кредитлар бериш бўйича энг катта ўсиш Навоий вилоятида (8,4 фоизга) ва Тошкент шаҳрида (10,5 фоизга) қайд этилди.

Расман: Исроил Мадримов бокс юлдузи Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади

Жанг 3 август куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.

Ҳокимликлар “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан электромобил харид қилинганини рад этди

Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари янги автомобиллар “Меҳр дафтари” жамғармасидан харид қилинмаганини маълум қилди. Жамғарма номининг давлат харидлари лотларида кўрсатилиши порталдаги нуқсон билан боғлиқ.

Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошган

Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси таркибида 60 ёшдан юқори ёшдагилар сони қарийб 3,5 млн кишини ташкил этган.

Ўзбекистон Афғонистонга яна бир инсонпарварлик ёрдамини юборди

Жами 8 та юк машинасига ортилган инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 минг литр ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт, 24 тонна шакар ва 22 тонна макарон маҳсулотлари ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган қадоқланган лағмон пакетлари ўрин олган.

ДХХ: Сирдарё ва Наманганда солиқ ва мажбурий ижро бюроси ходимлари, Жиззахда эса адвокат пора билан ушланди

Ҳозирда мазкур шахсларинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ўхшаш янгиликлар