• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳрида Халқаро “BYD-Tashkent International Marathon” ҳамда “Янги нафас” югуриш марафонлари ўтказилади.

Шу муносабат билан 2024 йил 21 апрель куни эрталаб соат 04:30 дан 14:00 га қадар қуйидаги кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланиши маълум қилинди:

- Афросиёб кўчаси Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан чорраҳасидан, Ойбек кўчасигача;

- Ойбек кўчаси Афросиёб кўчаси билан чорраҳасидан Нукус кўчаси билан чоррахасигача;

- Нукус кўчаси Ойбек кўчаси билан чорраҳасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳасигача;

- Абдулла Қодирий Нукус кўчаси билан чорраҳасидан Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойигача;

- Абдулла Қодирий кўчаси Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойидан  Шаҳрисабз кўчаси кесишган чорраҳасигача;

- Шаҳрисабз кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳасидан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача;

- Афросиёб кўчаси Ойбек кўчаси билан чорраҳасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан чорраҳасигача;

- Шароф Рашидов шоҳ кўчаси Афросиёб кўчаси билан чорраҳасидан Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чоррахасигача;

- Ислом Каримов шоҳ кўчаси Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳасигача.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишлари сўралмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар