• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ба‘зи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ  бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29°, шимолда ва чўл ҳудудларда 31-32° гача бўлади.

Пойтахтда  ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ба‘зи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ  бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи (2000 м дан юқорида) бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18° бўлади.

Ўхшаш янгиликлар