• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Тошкентда Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми ёпилади

2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Юнусобод туманининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан  ўтган 260 метр узунликдаги эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Жиззахда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бугун Ҳиндистонда дунёда энг кўп сайловчи иштирок этадиган парламент сайлови бошланди

1 июнда якунланадиган мазкур сайлов дунёдаги энг узоқ вақт давом этадиган сиёсий тадбир бўлади ва унда бир миллиардга яқин сайловчи овоз бериши кутилмоқда.

21 апрель куни Тошкент шаҳрининг бир қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракати чекланади

21 апрель куни Тошкент шаҳрида Халқаро “БЙД-Ташкент Интернатионал Маратҳон” ҳамда “Янги нафас” югуриш марафонлари ўтказилади.

Тошкентда экскаватор ёрдамида дарахтни қўпориб олган ниқобли шахслар ушланди

Ҳозирда ҳуқуқбузарларга тегишли процессуал чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Олий Мажлиси Намояндагон мажлиси Раиси Маҳмадтоир Зоир билан учрашув ўтказди

Парламентлараро алмашинувни янада фаоллаштириш, кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар дастурларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш учун соҳавий қўмиталар ва ҳудудий кенгашлар даражасида самарали алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Тошкентдаги Бўрижар каналининг қирғоқ бўйида сайилгоҳ ташкил этилади

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Яккасарой ва Чилонзор туманларидан ўтувчи Бўрижар канали бўйлаб ободонлаштириш ва соҳил бўйида сайилгоҳ ташкил этиш лойиҳаси билан танишди.

Тошкент вилоятидаги туғруқхонада антибиотик укол қилиниши сабаб ёш ҳомиладор аёл вафот этди

Аёлга тиббий кўрсатмага қарши антибиотик укол қилинган, бу эса анафилактик шокни келтириб чиқарган.

Ёшларни касбга ва чет тилларига ўқитиш тизими такомиллаштирилади

“Ёшларни касбга (мутахассисликка) ва чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Душанбеда Тожикистон Бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

ДХХ: Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Humo Arenaда бўлиб ўтган «Macan» концертига фуқаролар фойдаланилган билетлар билан киришга уринди

Ҳолат юзасидан Миллий гвардия изоҳ берди.

Ўзбекистон автомобиль бозорида пасайиш кузатилмоқда

Март ойи якунларига кўра, мамлакатда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси деярли 109 минг донани ташкил этди. Умуман олганда, автомобиль бозори ой давомида 5,8%га камайди.

Юқоричирчиқ туманида табиатга 6 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришни таъминлаш мақсадида тегишли ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди.

Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ўзбекистоннинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносини тантанали очиб берди. Президентлар элчихона Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари “Made in Uzbekistan” кўргазмаси билан танишди

Етакчилар “Made in Uzbekistan” бренди остида ташкил этилган павилон билан танишдилар. Унда мамлакатимиз автомобилсозлигининг юқори технологик маҳсулотлари, электр ва қишлоқ хўжалиги техникаси, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа саноат тармоқларининг товарлари намойиш этилган.

Антикоррупция агентлиги порахўрлик ҳақида хабар берганларга бир қатор кафолатлар ваъда қилмоқда

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Тошкентда ўқувчиларнинг қўлига игна ва «саморез» санчиб жазолаган ўқитувчига жиноий иш очилди

Тергов доирасида қўлига игна санчилганлиги айтилган 1-синф ўқувчиларига суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар