• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +34.2°C
Detail image

Қўқон шаҳрида 11-синф ўқувчиси машина бошқариб одам уриб юборганлиги ҳақидаги хабар ва унда келтирилган ҳолатлар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 апрель куни  Қўқон шаҳар У.Носир кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдачи 2000 йилда туғилган Б.М.ни 2006 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.А. ўз бошқарувида бўлган "Матиз" русумли автомашинасида уриб юборган.

Ҳайдовчи  Қ.А. пиёдачи  Б.М.га биринчи ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб борган.

Ҳозирда Б.М.нинг олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида Суд тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган.

Шунингдек, хабарда келтирилган ИИО ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар