• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари республиканинг собиқ ички ишлар вазири Эрлан Турғумбаевни 2022 йил январида содир бўлган оммавий тартибсизликлар юзасидан ҳибсга олди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

“Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси 2022 йилнинг январь воқеалари билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича терговни давом эттирмоқда. Жорий йилнинг 29 апрель куни ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш натижасида оғир оқибатларга олиб келган (Жиноят кодексининг 362-моддаси 4-қисми) Кодекс), Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 128-моддасига асосан, собиқ ички ишлар вазири Эрлан Турғумбаев ҳибсга олинди”, — дейилади хабарда.

Бош прокуратуранинг тушунтиришича, жиноий ишда давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар бор, шунинг учун “судгача бўлган терговнинг бошқа маълумотлари ошкор этилиши мумкин эмас”.

Маълумот ўрнида, Турғумбаев 2019 йилдан 2022 йил февралигача республика Ички ишлар вазирлигини бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар